Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 28.12.1993 й. 991-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
28.12.1993 й.
N 991-XII
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
МАЖЛИСИГА САЙЛОВ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан ўн кун кейин амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши
Раиси вазифасини бажарувчи Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 1, 7-модда