Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2007 й. 266-сон "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2007 й.

N 266



"ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ"

ДАВЛАТ ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш ва шакллантиришни рағбатлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг республика бюджети даромадига йўналтириладиган қисми ҳисобига "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясига устав фондини шакллантириш учун 5 млрд. сўм маблағ ажратсин.

11. "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси "Маъмурий бино махсус сервис" давлат шўъба корхонасининг Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 539-модда.