Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари учун тўловни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 26.01.2000 й. 886-сон билан рўйхатга олинган 12.01.2000 й. МВ 8-сон, ДСҚ 2000-4-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.01.2000 й.

N 886



ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 2000-4


12.01.2000 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг меъёрдан ортиқча

қолдиқлари учун тўловни ҳисоблаш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги "2000 йилга Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети прогнози тўғрисида" 554-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда сотилмаган тайёр маҳсулотнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари учун тўловни ҳисоблаш ва маҳаллий бюджетларга тўлаш тартибини белгилайди.



I. СОТИЛМАГАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИНГ

МЕЪЁРДАН ОРТИҚЧА ҚОЛДИҚЛАРИ УЧУН

ТЎЛОВНИ ТЎЛОВЧИЛАР


1.1. Улар томонидан белгиланган меъёрномалардан ортиқча сотилмаган тайёр маҳсулот қолдиқларига эга бўлган саноат корхоналари сотилмаган тайёр маҳсулотнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари учун тўловни тўловчилар ҳисобланади.

1.2. Саноат корхоналари омборлардаги сотилмаган тайёр маҳсулот қолдиқларининг солиққа тортиш мақсадлари учун меъёрномалари мазкур йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган.



II. СОТИЛМАГАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИНГ

МЕЪЁРДАН ОРТИҚЧА ҚОЛДИҚЛАРИ

УЧУН ТЎЛОВ ОБЪЕКТИ


2.1. Корхона омборидаги сотилмаган тайёр маҳсулот меъёрдан ортиқча қолдиқларининг ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархи сотилмаган тайёр маҳсулотнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари учун тўловга тортиш объекти ҳисобланади.

2.2. Саноат корхоналарининг омборхоналаридаги тайёр маҳсулотларнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари ҳисоб-китоблари таркибига қуйидагилар киритилмайди:

мавсумий давр давомида йиғилиб қоладиган товарлар 4-сон иловага биноан;

сақланиши Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сафарбарлик топшириқлари билан белгиланадиган маҳсулотлар;

бюджет ташкилотларининг буюртмалари бўйича уларни сарфлашнинг белгиланган сметаларига биноан тайёрланган маҳсулотлар ва олувчилар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган ускуналарнинг алмашиш, таъмирлаш ва резерв фондлари.


...