Турғун шохобчалар орқали савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги ишбилармонларнинг нақд пул маблағларини топшириш ва олиш Тартиби (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 18.06.1999 й. 752-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 07.05.1999 й. 415-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.06.1999 й.
N 752
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
07.05.1999 й.
N 415
Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Турғун шохобчалар орқали савдо фаолиятини амалга
ошираётган якка тартибдаги ишбилармонларнинг
нақд пул маблағларини топшириш ва олиш
ТАРТИБИ
(Янги таҳрирда)
1. Ушбу Тартиб "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги 1995 йил 21 декабрь, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 1996 йил 25 апрель, "Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги 1999 йил 14 апрель қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Турғун шохобчалар орқали савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги
...