Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 29.12.2007 й. 269-сон "Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.02.2008 й. 1765-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.02.2008 й.

N 1765




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

29.12.2007 й.

N 269


БУЙРУҒИ



Магистратура тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 14 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Магистратура тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.


3. Олий таълим муассасалари бош бошқармаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази билан биргаликда Низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олингандан сўнг бир ой муддатда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни амалга ошириш бўйича олий таълим муассасаларида семинар ўтказсин.


4. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сон буйруғи билан тасдиқланган "Магистратура тўғрисида"ги низом бекор қилинади.


5. Ушбу буйруқнинг бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                  А. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 28-модда.