Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 21.12.1995 й. 155-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунни амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.1995 й.

N 155-I



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУННИ АМАЛГА КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонун эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ўзбекистон Республикаси қонунларини "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш юзасидан Олий Мажлисга таклифлар киритсин;

Ҳукуматнинг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин.


3. Марказий банк ўзининг норматив ҳужжатлари, шунингдек тижорат банкларининг уставлари "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ қайта кўриб чиқилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун қабул қилингунига қадар 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунга зид бўлмаган қисми амал қилаверади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 6 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил N 7, 280-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 28 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 2, 112-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 12, 248-модда