Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2008 й. 52-сон "Республика аҳолисини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қанд-шакар билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2008 й.

N 52



РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ

МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

ҚАНД-ШАКАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада қанд-шакар ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш ҳамда "Xorazm Shakar" очиқ акциядорлик жамиятини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Xorazm Shakar" очиқ акциядорлик жамияти истисно тариқасида 2009 йил 1 январгача бўлган муддатга:

четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, механизмлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа материаллар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

ўзи ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 73-модда.