Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2008 й. ЎРҚ-149-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 238-2-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.11.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.04.2008 й.

N ЎРҚ-149



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК

ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 238-2-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9-сонга илова; 2001 йил, N 1-2, 11-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда) 238-2-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса";


2) қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 10 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 92-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 185-модда