Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 04.03.2008 й. 91-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.04.2008 й. 1784-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.04.2008 й.

N 1784




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

04.03.2008 й.

N 91


БУЙРУҒИ



Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба

қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва

ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 14 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги ПФ-3923-сонли Фармони ва 2007 йил 2 октябрдаги "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-700-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба ишлатиш тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                    Ф. Назиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 107-модда.