Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2008-16-сон, Марказий банк Бошқарувининг 300-В-сон "Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 09.04.2008 й. 1788-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2008 й.

N 1788

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.03.2008 й.

N 2008-16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.03.2008 й.

N 300-В


ҚАРОРИ



Нақд пул тушуми келиб тушишининг

хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 19 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 280-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда.