Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Уч томонлама маслаҳатлашувлар (халқаро меҳнат стандартлари) тўғрисидаги 144-Конвенция (Женева, 1976 йил 21 июнь, ХМТ Бош конференциясининг 61-сессиясида қабул қилинган, 1978 йил 16 майдан кучга кирган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Уч томонлама маслаҳатлашувлар

(халқаро меҳнат стандартлари) тўғрисидаги

144-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1976 йилнинг 2 июнида ўзининг олтмиш биринчи Сессиясига тўпланиб,

меҳнат соҳасидаги мавжуд халқаро конвенциялар ва тавсиялар, жумладан, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг эркин ва мустақил ташкилотлар таъсис этиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳамда давлат ҳокимият органлари билан иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида миллий даражадаги маслаҳатлашувлар самарадорлигини ошириш чораларини кўришни талаб этадиган "Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция", "Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция" ҳамда "Саноатда ва миллий даражада маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 1960 йилги Тавсия" қоидаларини эътироф этиб, шунингдек ушбу конвенциялар ва тавсияларни қўллаш учун иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида маслаҳ

...