Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 296-В-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-21-сон "Банк кассаларига топширилаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг узлуксиз берилишини таъминланиши бўйича мансабдор шахсларнинг рағбатлантирилиши ва уларнинг масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2008 й. 1792-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2008 й.

N 1792

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.03.2008 й.

N 296-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.03.2008 й.

N 2008-21


ҚАРОРИ



Банк кассаларига топширилаётган нақд пул

тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг узлуксиз

берилишини таъминланиши бўйича мансабдор шахсларнинг

рағбатлантирилиши ва уларнинг масъулиятини ошириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 26 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Банк кассаларига топширилаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг узлуксиз берилишини таъминланиши бўйича мансабдор шахсларнинг рағбатлантирилиши ва уларнинг масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Қ. Рофиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Э. Гадоев зиммаларига юклатилсин.

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 122-модда.