Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 21.04.2008 й. 01-02/19-34-сон "Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.05.2008 й. 1803-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.05.2008 й.

N 1803




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

21.04.2008 й.

N 01-02/19-34


ҚАРОРИ



Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати

декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани

тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 15 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 37-38-сон, 389-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                         С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 166-модда.