Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 49-сон, Молия вазирлигининг 34-сон "Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 05.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2008 й. 1811-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2008 й.

N 1811


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.05.2008 й.

N 49

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.05.2008 й.

N 34


ҚАРОРИ



Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 29 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 57-сонли қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Шакар инвестмент" ҚК ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг 2004 йил 11 июндаги "Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 36, 01/24-33, 80, 1-693, 42-01/342-сон қарори (2004 йил 28 июнь, рўйхат рақами 1378 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 26-сон, 304-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

 

Иқтисодиёт вазири

Б. Хўжаев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 186-модда.