Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2008 й. 117-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2008 й.

N 117



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил

17 апрелдаги ЎРҚ-154-сон Қонуни)


"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-154-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 июндаги

117-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом иккинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Мактабгача таълим, умумтаълим, даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой хўжалиги органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вояга етмаганлар иши бўйича комиссиялар, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи ва уларни ҳимоя қилувчи ихтисослаштирилган муассасалар ва бошқа муассасалар, шунингдек фуқаролар васийлик ва ҳомийлик органларига:

ота-онаси ёки фарзандликка олувчилари бўлмаган болалар тўғрисида;

ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган болалар тўғрисида;

ота-онасининг тарбиясида бўлиши болалар манфаатларига зид бўлганда, шунингдек уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжуд бўлган болалар тўғрисида;

ота-онаси 6 ойдан ортиқ йўқ бўлган болалар тўғрисида, агар бу болаларнинг манфаатлари учун зарур бўлса;

ота-онасининг касаллиги сабабли ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисида;

ота-онаси уларни тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортган болалар тўғрисида;

одам савдосидан жабрланган болалар тўғрисида;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахслар тўғрисида;

соғлиғи туфайли ҳомий тайинланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли шахслар тўғрисида маълумотлар беришга мажбурдирлар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 204-модда.