Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2008 й. 114-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2008 й.

N 114


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб аталади) барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудида саноат ва радиация хавфсизлигига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларга, шунингдек давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда амалга оширувчи саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

2. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига саноат хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича эксперт ташкилотларни аккредитация қилиш вазифаси юклансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш.Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 202-модда.