Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.09.2001 й. ПФ-2943-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.09.2001 й.

N ПФ-2943



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА

ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА

ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 11, 63-моддаларига асосан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг янги таҳрирдаги Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 мартдаги ПФ-2817-сон Фармони билан тасдиқланган 1-илова ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов