Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 16.07.2008 й. 01/19-18/09-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.08.2008 й. 1840-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.08.2008 й.

N 1840




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.07.2008 й.

N 01/19-18/09


ҚАРОРИ


Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 14 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 12 майдаги 01/06-01-сонли "Баҳоловчи ихтисослигини олишлари учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказишга оид низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2003 йил 26 май, рўйхат рақами 1244 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сонлар);

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2006 йил 1 декабрдаги 01/19-18/05-сонли "Профессионал баҳоловчига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2007 йил 2 март, рўйхат рақами 1660 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сонлар, 91-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси                    Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 307-модда.