Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2008 й. 213-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2008 й.

N 213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро

этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"

2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 20 сентябрдаги

213-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Конларнинг Кандим гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сон қарорининг 5-бандидаги "Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 394-модда.