Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2008 й. 17/2-сон "Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.09.2008 й. 1859-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2008 й.

N 1859

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.08.2008 й.

N 17/2


ҚАРОРИ



Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини

чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 4 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1994 йил 24 декабрдаги 31-сонли қарори билан тасдиқланган "Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш қоидалари" (1998 йил 9 ноябрь, рўйхат рақами 522);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 3/3-сонли қарори билан тасдиқланган "Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар" (1999 йил 1 апрель, рўйхат рақами 522-1);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 30/7-сонли "Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (2003 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 522-2 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/4-сонли "Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2008 йил 12 май, рўйхат рақами 522-3 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 179-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 400-модда.