Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР ВМ 07.03.2006 й. 38-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР ВМ 07.03.2006 й. 38-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 23.02.2011 й. 46-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгиланган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка, зарур ҳолларда жиноий жавобгарликкача тортилсин, нотариуслар эса лицензиядан ҳам маҳрум қилинсин.




ЎзР ВМ 16.10.2008 й. 229-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Белгилансинки, 2006 йил 1 июлдан бошлаб:

автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя) ва ижарага бериш шартномаларини нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланадиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;

нотариал тартибда тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши, ишончномалар ва ижарага бериш шартномалари эса - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ҳисобга қўйилиши керак.



4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.