Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008-32-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/ҚҚБФМНҚМ-18/20-сон, Молия вазирлигининг 102-сон, Марказий банк Бошқарувининг 306-В-сон "Қимматли қоғозлар бозоридаги институционал инвесторлар фаолиятининг профессионал стандартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1874-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.12.2008 й.
N 1874
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ 07.11.2008 й. N 2008-32 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 07.11.2008 й. N 01/ҚҚБФМНҚМ-18/20 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.11.2008 й. N 102 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 07.11.2008 й. N 306-В |
ҚАРОРИ
Қимматли қоғозлар бозоридаги институционал
инвесторлар фаолиятининг профессионал
стандартлари тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 12 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қимматли қоғозлар бозоридаги институционал инвесторлар фаолиятининг профессионал стандартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори
|
К. Толипов |
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси
|
Д. Мусаев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Марказий банк раиси |
Ф. Муллажонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 483-модда.