Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.2001 й. 259-II-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2001 й.

N 259-II


"СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2002 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 31-модда) V бўлими, шунингдек 1 ва 2-иловалари 2002 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                         Э. Халилов