Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.2001 й. 266-II-сон "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2001 й.

N 266-II



ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИ

ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз норматив ҳужжатларини янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Раиси                                           Э. Халилов