Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2008-45-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-58-сон, Марказий банк Бошқарувининг 240-В-2-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 15.12.2008 й. Қарори (АВ томонидан 23.12.2008 й. 1281-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.2008 й.

N 1281-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.12.2008 й.

N 2008-45

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.12.2008 й.

N 01-02/19-58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.12.2008 й.

N 240-В-2

ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

валюта операциялари амалга оширилишининг

асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2009 йил 2 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 6 октябрда "Ўзаро маъмурий ҳамкорлик ва солиқ соҳасида маълумот алмашинуви тўғрисида"ги Битимнинг имзоланиши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36 ва 240-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг (2003 йил 4 октябрь, рўйхат рақами 1281 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил 19-20-сон) 1-сонли иловасининг 47-банди чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                  Б. Парпиев



Давлат божхона қўмитаси раиси                             С. Носиров



Марказий банк раиси                                               Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 534-модда.