Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2009 й. 20-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 22 июндаги 262-сон Қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2009 й.

N 20


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "УГОМ-ЧОТҚОЛ

ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ВА ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ

БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ,

ОҲАНГАРОН ВА БУРЧМУЛЛА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИ УСТАВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 2001 ЙИЛ 22 ИЮНДАГИ 262-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Тоғда яшовчи аҳоли, чегара хизматлари ва Угом-Чотқол давлат миллий боғи ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 22 июндаги 262-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

3-илованинг 12-бандига "ўрмон кордонлари" сўзларидан кейин "кичик кўприклар" сўзлари қўшилсин;

4-илованинг 12-бандига "ўрмон кордонлари" сўзларидан кейин "кичик кўприклар" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 39-модда.