Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 27.12.2008 й. 30/2-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.02.2009 й. 1894-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.02.2009 й.

N 1894

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.12.2008 й.

N 30/2

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа

корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган

талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 12 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 19/7-сон билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисида"ги низом (1998 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 571);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 4/10-сонли "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2003 йил 27 март, рўйхат рақами 571-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 5-6-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 24 ноябрдаги 28/5-сонли "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга 2-сонли ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2003 йил 10 декабрь, рўйхат рақами 571-2 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 23-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 августдаги 18/4-сонли "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2004 йил 16 сентябрь, рўйхат рақами 571-3 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 418-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги 10/2-сонли "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар ҳақида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2005 йил 13 июнь, рўйхати рақами 571-4 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 174-модда).


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 57-модда.