Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.12.1998 й. 571-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 428-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.1998 й.

N 571




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 428



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан ўтказиладиган операцияларга қўйиладиган

талаблар тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари, бошқа қонуний ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банклар маблағларини қимматли қоғозларга қўйишда уларнинг молиявий барқарорлигини мавжуд таваккалчиликлардан ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини тартибга солувчи талаблар ва меъёрларни белгилайди.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Маблағларни қимматли қоғозларга инвестициялаш банкларга ўз активларини диверсификация қилиш, бу билан таваккалчиликни пасайтириш ва потенциал даромадларни ошириш, шунингдек банк мижозлари омонатларини хўжалик юритувчи субъектлар капиталларига самарали инвестициялаш учун сафарбар қилиш воситасида макроиқтисодий жараёнларни ривожлантиришни рағбатлантириш имконини беради.


1.2. Банклар инвестициялари қўйилган ҳар қандай корхона фаолияти мониторинги бўйича бошқариш тажрибасига эга бўлиши шарт, чунки инвестицияларни амалга оширишда пруденциал (оқилона) ёндашувни талаб қиладиган инвестициялар билан боғлиқ муайяи таваккалчиликлар мавжуд.


1.3. Банклар шуни англашлари керакки, улар корхона акцияларига эгалик қилиб ва унга кредит берадиган бўлсалар, қарздор молиявий қийинчиликка учраган ҳолларда ҳам ўз инвестицияларини ҳимоялаш мақсадида кредитлашни давом эттиришга мажбур бўлиши мумкин. Бундан ташқари, банклар молиявий ҳамжамиятда ўз обрўсини ҳимоя қилиш учун корхонанинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлиши мумкин.


1.4. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда банклар шуни инобатга олишлари лозимки, банк йўқотишлари суммасига доир мавжуд таваккалчилик қисқа муддатли

...