Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 29.12.2008 й. 17-сон "Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1896-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2009 й.

N 1896

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2008 й.

N 17

ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан

ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 15 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., N 2, 54-модда) ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Илова қилинаётган "Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                  Б. Улашов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 62-модда.