Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 18-сон, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008-46-сон "Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини сотиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 29.12.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1079-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2009 й.

N 1079-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ,

РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2008 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

29.12.2008 й.

N 2008-46


ҚАРОРИ


Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ

акцияларини сотиб олиш устидан назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2009 йил 15 февралдан кучга киради)



"Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг "Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини сотиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"ни тасдиқлаш ҳақидаги 2001 йил 24 сентябрдаги 5 ва 2001-12-сонли қарори (2001 йил 6 ноябрь, рўйхат рақами 1079) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Монополиядан чиқариш, рақобат ва

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                Б. Улашов



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш марказининг Бош директори                                 К. Толипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 63-модда.