Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 10-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 63-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-2-сон Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.01.2009 й. Қарори (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1897-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2009 й.

N 1897

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2009 й.

N 10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2009 й.

N 63


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.01.2009 й.

N 2009-2

ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар

томонидан амортизацияни ўрнатилган

меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби

тўғрисидаги вақтинчалик низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 15 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага асосан тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 64-модда.