Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 46-сон, Молия вазирлигининг 121-сон "Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1898-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2009 й.

N 1898

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2008 й.

N 46


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2008 й.

N 121


ҚАРОРИ


Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар

мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ

тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

(2009 йил 15 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Халқ таълими вазири

Ғ. Шоумаров

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 65-модда.