Экология солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 15.01.1998 й. 394-сон билан рўйхатга олинган 26.12.1997 й. Молия вазирлиги томонидан 48-сон, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 97-116-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙҲАТГА ОЛИНГАН
15.01.1998 й.
N 394
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 26.12.1997 й. N 48 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН 26.12.1997 й. N 97-116 |
Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Экология солиғини ҳисоблаш
ва тўлаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
1.1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва экология солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1.2. Мазкур Йўриқнома ягона солиқ тўловчиларга, ялпи даромад солиғи тўлайдиган савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ҳамда ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилмайди.
2.1. Товарлар ишлаб чиқарадиган, ишларни бажарадиган, хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар экология солиғини тўловчилар ҳисобланади.
Ушбу йўриқномада солиққа тортиш мақсадларида юридик шахслар деганда мулкчилигида, хўжалик юритишида ёки оператив тарздаги бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунинг-дек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари тушунилади.
3.1. Қуйидагилар солиққа тортиш объекти ҳисобланади:
а) савдо, умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш, воситачилик, тайёрлов ташкилотлари учун - муомала харажатлари.
Солиққа тортиш мақсадларида муомала харажатларига қуйидагилар киради:
*
...