Адлия вазирининг 14.03.2009 й. 69-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.03.2009 й. 1921-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.03.2009 й.
N 1921
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.03.2009 й.
N 69-мҳ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар
палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги
малака комиссиялари тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 24 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.
4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Адлия вазири Р. Муҳитдинов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 134-модда.