Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 23.02.2009 й. 8-сон "Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.03.2009 й. 1922-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2009 й.

N 1922

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

23.02.2009 й.

N 8

БУЙРУҒИ



Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 28 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 512-модда)ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                                   Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 135-модда.