Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2009 й. 75-сон "Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2009 й.

N 75



НОГИРОННИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)ни ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)ни ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ягона шакли билан зарур миқдорда таъминласинлар;

ТМЭК ва ТМК фаолиятида ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва қўлланиш амалиёти кенг жорий этилишини таъминласинлар;

ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутиладиган реабилитация қилиш чора-тадбирлари тегишли бўлимлари ва бандларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши юзасидан доимий мониторингни ташкил қилсинлар ва олиб борсинлар ҳамда реабилитация қилиш натижаларини мунтазам равишда баҳолаб борсинлар.


3. Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутиладиган чора-тадбирларнинг изчил ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 140-модда.