Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 27.03.2009 й. 79-мҳ-сон "Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2009 й. 1928-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.03.2009 й.

N 1928




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.03.2009 й.

N 79-мҳ


БУЙРУҒИ


Адвокат стажёрининг фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 6 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунининг 8-1-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Адлия вазири                                                                      Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 152-модда.