Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2009 й. ПФ-4102-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
07.04.2009 й.
N ПФ-4102
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастури тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Президентининг
2009 йил 7 апрелдаги
ПФ-4102-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи ҳужжатларига киритиладиган
ЎЗГАРТИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармони 5-бандининг "б" кичик бандидаги "3 йил муддатга" сўзлари "5 йил муддатга" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарори 11-бандининг "б" кичик бандидаги "3 йил муддатга" сўзлари "5 йил муддатга" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 180-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 4-сон, 158-модда