Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2009 й. 105-сон "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2009 й.

N 105


"НАВОИЙ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Навоий вилояти ҳокимлиги:

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги "Дўстлик" агрофирмасининг 300, 302, 303, 313, 314, 317, 318, 319, 329, 336, 337, 338, 343, 344 контурларида жойлашган, доимий эгалик қилинадиган 120,96 гектар ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин ҳамда турар жой комплекси қуриш учун Кореянинг "KOREAN AIR" компаниясига доимий фойдаланишга берсин;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 189-модда.