Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.1999 й. 420-сон "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.1999 й.

N 420



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ

ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилнинг I ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш устувор йўналишларининг амалга оширилишини баҳолаш юзасидан қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тартиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар ва компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий равишда амал қилсинлар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция фаолиятини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 15 майдаги 215-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 52-модда.