Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2009 й. 158-сон "Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда рухсатномалар олиш тартиботларини такомиллаштириш ва соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2009 й.

N 158



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА РУХСАТНОМАЛАР ОЛИШ

ТАРТИБОТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда рухсатномалар олиш тартиботларини такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 10 июндаги

158-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 7-банднинг учинчи хатбошидаги "қўшимча равишда" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома бериш уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лаборатория синовларини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича, бироқ бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ортиқ бўлмаган суммада тўлов ундирилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўз фаолиятини қишлоқ жойларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказишда тўлов бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ундирилади";

в) 9-банднинг биринчи жумласига "ишлаб чиқариш объектини" сўзларидан кейин "сақлаш шарт-шароитларини" сўзлари қўшилсин;

г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда гигиеник сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли синов методлари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади";

д) 12-бандда:

"энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан" сўзлари "бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўз фаолиятини қишлоқ жойларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига гигиеник сертификат беришда тўлов бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ундирилади";

е) 14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Четдан олиб келинаётган маҳсулотга гигиеник сертификат маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса - муддати кўрсатилмасдан берилади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 272-модда.