Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (кўчирмалар) (20.11.1989 й. Бош Ассамблеянинг 44/25-сон резолюцияси билан қабул қилинган, 1990 йил 2 сентябрда кучга кирган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯ (18)


(кўчирмалар)


1989 йил 20 ноябрда Бош Ассамблеянинг 44/25-сонли

резолюцияси билан қабул қилинган


1990 йил 2 сентябрда кучга кирган



МУҚАДДИМА


Ушбу Конвенцияга иштирокчи давлатлар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган принципларга мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадр-қиммати, тенг ва ажралмас ҳукуқлари эътироф этилиши Ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асосидир деб ҳисоблаб,

Бирлашган Миллатларнинг халқлари Уставда инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг шаъни ва қадр-қимматига бўлган ўз ишончларини тасдиқлаганликлари ҳамда катта эркинлик асносида ижтимоий тара??иёт ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда ҳар бир инсон мазкур ҳужжатларда кўрсатиб қўйилган ҳуқуқ ҳамда эркинликларга ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, ту

...