Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2009 й. ПҚ-1140-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2009 й.

N ПҚ-1140



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидаги, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган:

Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 295-модда.