Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2009 й. ПҚ-1156-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2009 й.

N ПҚ-1156



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидаги, 2009 йил 28 май куни Бразилия шаҳрида имзоланган:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини визалардан озод қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув Меморандуми тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисидаги тегишли билдиришномани йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 331-модда.