Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.1999 й. 246-сон "1999 йилги пилла ҳосили учун пилла тайёрловчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.1999 й.

N 246



1999 ЙИЛГИ ПИЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН ПИЛЛА

ТАЙЁРЛОВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ЎТКАЗИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


1999 йилги пилла ҳосилини етиштиришда пилла тайёрловчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш, ипак маҳсулотини республикадан ташқарига чиқаришни тартибга солиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ипакчилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 30 мартдаги ПФ-1982-сон Фармони билан белгиланган асосий вазифаларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

"Ўзбек ипаги" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ипак маҳсулотини республикадан ташқарига чиқариш юзасидан хулосаларни кўриб чиқиш ва бериш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


2. Пилла тайёрлаш корхоналарида узоқ вақт сақлаш натижасида пилланинг яроқсизланишини бартараф этиш ва унинг қолдиқлари ортиқча тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун, истисно тартибида, "Ўзбек ипаги" уюшмаси корхоналарининг жорий йилда товар-хом ашё биржаси орқали 1600 тонна қуруқ пиллани легитим сўмларга, 300 тонна шойи ипакни фьючерс асосида ҳамда 800 тонна прессланган пиллани сотишига рухсат этилсин.

"Ўзбек ипаги" уюшмаси кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сотишни:

1999 йилги маҳсулот экспорт қилиш прогнози ва валюта тушумининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида назарда тутилган ҳажмларда мажбурий сотиш бўйича топшириқларнинг бажарилиши таъминланган ҳамда ипак маҳсулотини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш корхоналари хом ашё билан тўлиқ таъминланган тақдирда;

уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлайдиган нархлар бўйича амалга оширсин ва тушган маблағларни биринчи навбатда пилла етиштирувчи хўжаликлар билан ўзаро ҳисоб-китобларга йўналтирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 5, 26-модда.