Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 70-сон, Марказий банк Бошқарувининг 20/8-сон "Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 04.08.2009 й. Қарори (АВ томонидан 16.09.2009 й. 1599-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2009 й.

N 1599-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.08.2009 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.08.2009 й.

N 20/8


ҚАРОРИ



"Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна

ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларни

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда унга ўзгартириш

ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 26 сентябрдан кучга киради)



"Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 26-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 12 июлдаги 61, 279-В-сонли "Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1599, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 296-модда);


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 14 ноябрдаги 97, 279-В-1-сонли "Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1599-1, 2006 йил 25 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48 - 50-сон, 490-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                       Р. Азимов



Марказий банк раиси                                           Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 38-сон, 421-модда.