Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2009 й. ПФ-4136-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
15.09.2009 й.
N ПФ-4136
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИТЕКТУРА ВА
ШАҲАР ҚУРИЛИШИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ 26
АПРЕЛДАГИ ПФ-2595-СОНЛИ ФАРМОНИГА
ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини тайинлаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сонли Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ташкилий-назорат хизмати раҳбари И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 9-сон, 362-модда