Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 09.11.2009 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари" (ЎзР АК-91)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.11.2009 й. 1723-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2009 й.

N 1723-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

09.11.2009 й.

N 118


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2009 йил 4 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га (рўйхат рақами 1723, 2007 й. 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 420-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                            Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91) га киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 126-бандда:

"б" кичик банддаги "350" рақами "300" рақами билан алмаштирилсин;

"в" ва "г" кичик бандлардаги "200" рақами "175" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорологик хизмати Маркази ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 48-сон, 519-модда.