Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2010 й. 11-сон "Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2010 й.

N 11


КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИДА ТАБИАТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини янада такомиллаштириш, табиий муҳитни соғломлаштириш, сув қувурлари-канализация корхоналарининг ишини ва молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига чиқариб ташлайдиган юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахсларни атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизган ҳолда жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини (кейинги ўринларда компенсация тўловлари деб юритилади) тўловчилар деб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, ифлослантирувчи моддаларни оқизганлик учун сув қувурлари-канализация корхоналарининг компенсация тўловлари ҳисоб-китоби ифлослантирувчи моддаларнинг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун уларнинг абонентлари ҳисобланган тўловларининг суммаси чиқариб ташланган ҳолда амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ифлослантирувчи моддаларнинг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш сув қувурлари-канализация корхоналарига юкланади;

2019 йил 1 январдан бошлаб, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:

74 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;

26 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига.

4. Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларидан ва тозалаш иншоотларидан фойдаланишни таъминлайдиган сув қувурлари-канализация корхоналари юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига оқизадиган юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар рўйхатини бир ой муддатда тузсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишсинлар, шунингдек ушбу рўйхатга мунтазам равишда тузатиш киритиб борилишини назарда тутсинлар.

8. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 40-модда.