Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банки Бошқарувининг 23.01.2010 й. 3/6-сон "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.03.2010 й. 2084-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2010 й.

N 2084




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.01.2010 й.

N 3/6


ҚАРОРИ



Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 11 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 65-модда) қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 13 майдаги 11/9-сонли "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1586, 2006 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 25-26-сон, 243-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                               Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 71-модда.